ИИВ раҳбари ўринбосари ва Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Президенти Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаевни Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

У бу лавозимда 2021 йил апрелидан буён ишлаб келаётган эди. Бундан аввал Абдуллаев Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Рустам Турсунов

Бундан ташқари, Президент фармойиши билан Рустам Раҳмонович Турсунов ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда 2021 йил февралидан буён (ўшанда муассаса Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, ёки ЖИЭББ деб номланган) ишлаб келаётган эди.