Тожикистонда 5 балли зилзила содир бўлди, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилди

2025 йил 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:58 да Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳудудида зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг маълумотларига кўра:

  • Зилзила вақти: 05.11.2025 йил, 10:58:23
  • Магнитудаси: M=4,3
  • Чуқурлиги: 12 км
  • Эпицентр: Тожикистон Республикаси, Сўғд вилояти
  • Координаталари: 40,07° шимолий кенглик; 69,08° шарқий узунлик

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 133 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сирдарё вилоятида: 2–3 балл (эпицентрдан 54 км узоқликда)

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Ўзбекистон ҳудудида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.