Вояга етмаганларнинг судланганлиги олиб ташланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 23 октябрь куни вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини либераллаштириш муносабати билан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2023 йил 4 июлда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 2025 йил 1 августда Сенат томонидан маъқулланган.

Ўзгартиришларга кўра, Жиноят кодексининг 77-моддаси қуйидаги қоида билан тўлдирилади:

  • «18 ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаган шахс, ўта оғир жиноятлар ёки жазони ўтаб бўлганидан кейин 18 ёшга тўлгунга қадар қасддан янги жиноят содир этган ҳоллар бундан мустасно, судланмаган деб ҳисобланади».
  • Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 84-1 ва 85-моддаларида вояга етмаганлар учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилди.

Сенаторлар аввалроқ таъкидлаганидек, қонун вояга етмаганларнинг ўз ҳаётларини «судланганлик тамғасиз» давом эттиришларига қаратилган бўлиб, бу уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши керак.

Статистикага кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 1911 нафар вояга етмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилган, 2024 йилда эса бу рақам 2214 нафарни ташкил этди. Улардан 1238 нафари ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, 855 нафари эса унча оғир бўлмаган жиноятлар учун.