Ипотека бозори совумоқда. Кўчмас мулк хариди учун ажратилган кредитлар миқдори камайган

Марказий банкнинг ҳисоботига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ипотека миқдори, ўтган йилги шу муддат билан солиштирганда, 4.1% га, яъни 11.7 трлн сўмга қисқарган. Ипотека олувчилар сони эса 20% га камайган. Ипотека учун ажратиладиган ўртача маблағ миқдори 19.9% га, яъни 274 млн сўмга ортган. Банкларнинг фоиз миқдорлари ҳам 23.8% дан 25% гача ошган.