Сўнгги 50 йил ичида табиатда ёввойи ҳайвонлар сони 73% га камайган

Ëввойи табиат жамғармасининг (WWF) ҳисоботига кўра, инсон тамойили сабабли, сўнгги 50 йил ичида сайёрадаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 73% га камайган.

Ҳисобот 35 минг турли хил ҳайвонлар ва 5500 дан ортиқ турларини кузатиш натижасида тайёрланган.

Бундай жадал камайишнинг асосий сабаби сифатида ёввойи ҳайвонларнинг ўз яшаш муҳитини инсон омили оқибатида йўқотиши кўрсатилган. Кейинги ўринларда касалликлар ва бошқа сабаблар.

Ҳисобот муаллифлари табиат катта тезлик билан бузилиб кетаётганлигини ва шундай давом этса, инсоният учун қайтариб бўлмас натижаларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашган.