Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 09/10/2025

Фарғона вилоятида икки нафар давлат хизматчиси коррупция ишлари бўйича ҳибсга олинди

Фарғона вилоятидаги туман газ таъминоти бўлимларидан бирининг раҳбари пора олишда гумонланмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ).

ДХХ маълумотларига кўра, у мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 10 та уй эгасидан табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар биридан 1000 доллар — жами 10 минг доллар талаб қилган.

У талаб қилинган суммани таниши орқали олаётганда ушланди. Аввал ҳам судланган бўлган бу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (Товламачилик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.

Бундан ташқари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясининг бош мутахассиси ҳам ҳибсга олинди.

ДХХ маълумотларига кўра, у Қува туманидаги 4 сотих ер участкасидаги тугатилмаган қурилишлар ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 доллар талаб қилган. У 1000 доллар олаётганда ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарликка суиқасд қилиш) ва 28-моддаси орқали 211-моддаси 1-қисми (Пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У ҳам қамоққа олинган.