Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор туманларида ҳам сезилди

2025 йил 7 октябрь куни соат 16:35 да (Тошкент вақти билан) Афғонистонда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри 30 км чуқурликда бўлиб, Тошкентдан 434 км жанубий-шарқда жойлашган. Эпицентрнинг координаталари: 37,4 N, 69,93 E.

Зилзила эпицентрида сезилиш кучи 5 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятидаги бир қатор туманларда ҳам зилзила сезилган:

  • Шўрчи туманида 2 балл (192 км)
  • Узун туманида 2 балл (199 км)
  • Денов туманида 2 балл (204 км)
  • Қумқўрғон туманида 2 балл (211 км)
  • Сариосиё туманида 2 балл (211 км)
  • Олтинсой туманида 2 балл (212 км)

Ҳозирча зилзила оқибатида Ўзбекистон ҳудудида вайронагарчилик ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.