Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Чинозда товар поездининг иккита вагони релсдан чиқиб кетди

“Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖнинг хабар беришича, 2025 йил 27 сентябрь куни соат 21:30 атрофида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳодиса юз берди. «Расулобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Олмазор станциясида «Жиззах–Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган товар поезди таркибидан сут ёғлари ортилган 2 та вагон релсдан чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч қандай жабрланувчи йўқлиги маълум қилинди.

Мазкур воқеа жойига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВБ) раҳбарияти, тезкор ҳаракат қилиш хизматлари ва бошқа тегишли ташкилотларнинг навбатчи гуруҳлари зудлик билан жалб этилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида поездларнинг ҳаракати тўлиқ тикланган.