
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Бухоро вилоятининг Пешку тумани маҳаллаларидан бирида ҳоким ёрдамчиси тамагирликда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди.
ДХХга ҳоким ёрдамчисининг мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида маҳаллий тадбиркор хабар берган. Хабар қилинишича, мансабдор шахс ундан онлайн-аукционда ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер олишга ёрдам бериши эвазига 6000 доллар талаб қилган.
ДХХ, ички ишлар органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида ҳоким ёрдамчиси пул маблағларини воситачи орқали олаётган вақтда ушланган.
Ҳибсга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. У 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилиши мумкин. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.