Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жаҳон 27/09/2025

АҚШ ва Хитой TikTok сотуви бўйича асосий келишувга эришди

АҚШ ва Хитой TikTok ижтимоий тармоғини АҚШ эгасига сотиш шартлари бўйича асосий келишувга эришди. Бу ҳақда молия вазири Скотт Бессент маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters ва CNN.

Бессентнинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзиньпин 2025 йил 19 сентябрь куни келишувни якуний тасдиқлаш учун учрашадилар.

Трамп ҳам душанба куни эртароқ TikTok бўйича келишув тез орада тузилишига шама қилган эди.

«Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ўртасидаги Европада бўлиб ўтган йирик савдо учрашуви ЖУДА ЯХШИ ўтди… Шунингдек, мамлакатимиз ёшлари сақлаб қолишни жуда хоҳлаган ‘муайян’ компания бўйича ҳам келишувга эришилди. Улар жуда хурсанд бўлишади!», — деб ёзди Трамп Truth Socialда.

2024 йилда АҚШ Конгресси TikTok эгаси бўлган Хитойнинг ByteDance компаниясини Америка бўлинмасини сотишга ёки ижтимоий тармоқнинг Қўшма Штатлар ҳудудидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилувчи қонунни қабул қилган эди. АҚШ ҳукумати TikTok миллий хавфсизликка таҳдид солади, чунки Хитой расмийлари америкалик фойдаланувчиларнинг кенг маълумотлар базасига кириши мумкин, деб ҳисоблайди. Пекин бу айбловларни рад этади.

Трамп 2025 йил 20 январь куни АҚШ Президенти лавозимига расман киришганидан сўнг бир неча бор ByteDance’га унинг Америка бўлинмасига харидор топиш учун муддат берган. Июнь ойида муддат яна узайтирилди — бу сафар 17 сентябргача.