Yandex Uzbekistan ёнилғини контактсиз тўлаш имконини берувчи «Заправки» (Ёнилғи қуйиш) хизматини ишга туширди

Yandex Uzbekistan ёнилғини контактсиз тўлаш имконини берувчи «Заправки» хизматини ишга туширди. Ундан Yandex Go супераппи ва Yandex Fuel иловасида фойдаланиш мумкин бўлади, яқин вақт ичида тўлов Yandex Maps ва Yandex Navigator иловаларида ҳам мавжуд бўлади. Тўловдан ташқари, хизмат турли станциялардаги нархларни солиштириш, энг яқин ёнилғи қуйиш шохобчаларини топиш ва уларгача йўналиш қуриш имкониятини беради. Хизмат Тошкент ва Тошкент вилоятида, Қашқадарё вилояти ва Самарқандда мавжуд.

Хизмат орқали ёнилғи учун тўлов қилиш учун ҳайдовчи иловада энг яқин ЁҚШни танлаб, унгача йўналишни белгилаши кифоя. Жойга етиб боргач, станция карточкасини очиш, колонка рақами, тўлов суммаси ёки зарур ёнилғи литри миқдорини кўрсатиш ва тўловни тасдиқлаш керак. Бунда кассага бориш ёки нақд пул қидиришга ҳожат қолмайди, агар станцияда ёнилғи қуйиб берувчи бўлса, машинадан тушиш ҳам талаб этилмайди.

Yandex Plus обунаси билан 15 литр ёнилғи ёки 15 куб м газдан буюртма берилганда фойдаланувчилар 8% гача кешбэкни балл кўринишида олишлари мумкин. Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар учун эса, 2025 йил 5 октябргача Yandex Fuel орқали ёнилғи учун тўлов қилганда 5% чегирма амал қилади. Батафсил маълумот ижрочилар учун иловада.

Йўловчи ташиш хизмати билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар — Yandex Taxi ҳамкорлари ёнилғи учун тўловни нақд пулсиз пул маблағларини олгандан сўнг дарҳол ўз балансидан амалга оширишлари мумкин.

Yandex Plus — бу турли хил кўнгилочар хизматларга киришни бирлаштирувчи мултиобуна:

  • Фильмлар, сериаллар, телеканаллар ва спорт трансляцияларига эга Kinopoisk;
  • Севимли мусиқа ва аниқ мусиқий тавсияларга эга Yandex Music;
  • 250 мингдан ортиқ электрон, аудиокитоблар ва комикслар каталогига эга Yandex Books.Бундан ташқари, Yandex Plus обуначилари Yandex Go орқали овқатга буюртма беришлари ва балл кўринишида кешбэк олишлари мумкин.