Тошкентда автобус ва йўналишли такси тупроқ чўкиши сабабли чуқурга тушиб кетди

2025 йил 15 сентябрь куни Тошкентдаги ТТЗ бозори яқинида сув қувурлари ётқизилган жойда тупроқ чўкиши сабабли автобус ва микроавтобус чуқурга тушиб кетди. Ижтимоий тармоқларда автобусни олиб чиқишга уринган экскаваторнинг ағдарилиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг хабар беришича, тахминан соат 5:40 да «ТТЗ бозори» бекати яқинида 101-сонли йўналишдаги MAN автобуси тўхташ вақтида бир қисми билан тупроққа чўкиб кетган.

Корхона маълумотларига кўра, тупроқнинг юмшашига қувурлар ётқизилган жойда сув сизиб чиқиши сабаб бўлган. Автобус йўловчилари жабрланмаган.

Автобус тахминан соат 10:10 да чиқариб олинди. Таъмирлаш ва тозалаш ишларидан сўнг у яна йўналишга чиқарилди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» компаниясининг маълум қилишича, бу участкада хизмат муддати тугаган, шу сабабли мунтазам равишда сув сизиб чиқиши кузатилган диаметри 400 мм бўлган қувур алмаштирилган.

Кейинчалик, улар тупроқ қайта кавланиб, унинг ўрнига шағал ётқизилганини маълум қилишди. Душанба куни (2025 йил 22 сентябрь) ушбу участкани асфальтлаш режалаштирилган.