
Тошкентнинг Олмазор туманида аёл кўп қаватли уйнинг деразасидан икки ўғлини ташлаб юбориб, сўнг ўзи ҳам сакради. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Ҳодиса 2025 йил 17 сентябрь куни тахминан соат 14:18 да содир бўлган. 24 ёшли аёл аввал яшаган уйнинг тўртинчи қаватидаги зинапоя ойнасидан 1 ва 3 ёшли ўғилларини ташлаб юборган. Сўнг у саккизинчи қаватдаги йўлак деразасидан пастга сакраган.
Аёл касалхонада вафот этган, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмади.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳодисага аёлнинг эри билан рашк туфайли жанжаллашиб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Жиноят кодексининг 25-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) орқали 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.