Тошкент фонд биржаси раҳбари Георгий Паресишвили лавозимидан кетди

Тошкент республика фонд биржаси раҳбариятида кадрлар ўзгариши юз берди, дея хабар берди биржа матбуот хизмати.

Георгий Паресишвили, 2022 йил сентябридан буён эгаллаб келган Тошкент фонд биржаси бошқаруви раиси лавозимидан кетди.

Бу қарор меҳнат шартномаси муддатининг тугаганлиги муносабати билан қабул қилинган, дейилади хабарда. Шу тариқа, у билан шартномани узайтиришмаганини билдиради.

Биржа бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб, аввал Қимматли қоғозлар марказий депозитариясининг депозитар хизматлари ва ҳисоб-китоб операциялари бошқармасини бошқарган Файзулла Муратович Тошов тайинланди.

Файзулла Тошов

У ўзининг фаолиятини 2001 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк»да бошлаган, 2005 йилдан буён эса депозитар тизимида ишлайди.

2025 йил 8 сентябрь куни биржада Георгий Паресишвилини кузатиш маросими бўлиб ўтди, унда акциядорлар — Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) ва Корея биржаси (KRX) вакиллари, шунингдек, кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари, биржа ходимлари, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Марказий депозитарий, Инвестиция институтлари миллий ассоциацияси ва бошқа бозор иштирокчилари вакиллари иштирок этишди.