Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 11/09/2025

Тошкентда Юнусобод бозорининг бир қисмини бузиш ишлари бошланди

2025 йил 8 сентябрь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда Юнусобод бозоридаги («Универсам») гул расталарини бузиш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

2024 йил декабрь ойида бозор ўрнида экобозор, савдо маркази, офислар, ер ости автотураргоҳи ва ресторанлар ҳамда томида яшил майдон бўлган мажмуа қурилиши эълон қилинган эди.

Лойиҳа тақдимоти билан танишган президент Шавкат Мирзиёев бозор узлуксиз ишлаши учун қурилишни босқичма-босқич ташкил этишга топшириқ берди.

Аввалроқ, 2024 йилнинг апрель ойида пойтахт халқ депутатлари кенгаши сессиясида сўзлаган президент бозор олти қаватли бўлиши мумкинлигини айтганди.