Бош вазир шахмат федерациясининг раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб, бош вазир Абдулла Арипов тайинланди. 2022 йилдан шу пайтгача раислик қилиб келган Алишер Саъдуллаев унинг биринчи ўринбосари ўрнига ўтди.

Яна бир шахмат федерациясининг ўринбосари лавозимини Комил Синдаров, яъни гроссмейстер Жавоҳир Синдаровнинг буваси эгаллади.