
Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Учрашув 2025 йил 13 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.
Ассоциациянинг таъкидлашича, ўйин терма жамоанинг 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлигининг бир қисми бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари билан 2018 ва 2019 йилларда учрашган, бироқ иккаласида ҳам Уругвай терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.