
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳар ИИБ тергов бўлими катта терговчиси пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, терговчи маҳаллий фуқародан унга нисбатан жиноий иш очмаслик ва чора кўрмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган.
ИИБ ходими сўралган пулнинг ярмини – 5000 долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «б» банди (кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговчи тергов жараёнида ҳибсга олинган.