Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 04/09/2025

Қозоғистон билан чегарадаги «Довуд-ота» назорат-ўтказиш пункти 2025 йил охиригача ёпиқ бўлади

Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Қозоғистоннинг «Довуд-ота» («Тажен») назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатланишга қўйилган чекловлар 2025 йил 31 декабргача узайтирилади, дея хабар берди Ўзбекистон Божхона қўмитаси.

Чекловлар жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ошмайдиган юк машиналари учун амал қилади. 3,5 тоннадан ортиқ юк машиналари ўтказиш пунктидан ўтиши мумкин.

Қозоғистон «Тажен» назорат-ўтказиш пунктидаги қурилиш ва реконструкция ишларининг иккинчи босқичини жадаллаштириш мақсадида, хусусан, маъмурий биноларни капитал таъмирлаш ва йўлларни бетонлаш ишлари сабабли чекловларни узайтирмоқда.

Жисмоний шахслар учун «Қорақалпоғистон» темир йўл назорат-ўтказиш пункти орқали Нукус-Бейнеу йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.

Ўтказиш пунктидан ўтишга чекловлар 2025 йил 1 февралдан бошлаб 3 ойга жорий этилган, кейин уларнинг 1 сентябргача узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.