Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 30/08/2025

Silk Avia самолётларига техник хизмат кўрсатиш муносабати билан айрим рейсларни вақтинча қисқартирди

Silk Avia авиакомпанияси 2025 йил сентябрдан 24 октябргача бўлган даврда парвозлар жадвалида вақтинчалик ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Компаниянинг маълум қилишича, бу ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Ўзгаришлар қуйидаги йўналишларга тегишли:

  • Тошкент — Термиз — Тошкент: ҳафтада 21 та рейсдан 3 таси қисқартирилди — душанба (US753/754), чоршанба (US757/758) ва жума (US753/754) кунлари. Қолган 18 та рейс жадвал бўйича амалга оширилади.
  • Тошкент — Бухоро — Тошкент: ҳафтада 20 та рейсдан 2 таси қисқартирилди — сешанба (US801/802) ва жума (US801/802) кунлари. Қолган 18 та рейс жадвал бўйича амалга оширилади.
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент: ҳафтада 7 та рейсдан 3 таси қисқартирилди — сешанба (US401/402), пайшанба (US401/402) ва шанба (US401/402) кунлари. Қолган 4 та рейс жадвал бўйича амалга оширилади.
  • Тошкент — Навои — Тошкент: ҳафтада 4 та рейсдан 1 таси қисқартирилди — чоршанба (US851/852). Қолган 3 та рейс жадвалда сақланиб қолади.
  • Тошкент — Наманган — Тошкент: рейслар вақтинча тўхтатилди. Уларнинг тикланиши таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг сентябрь ойининг биринчи ярмида кутилмоқда.

Йўловчилар бекор қилинган рейслар учун чипталарнинг тўлиқ қийматини қайтариб олишлари ёки ушбу йўналишлар бўйича авиакомпаниянинг бошқа рейсларига бепул қайта брон қилишлари мумкин.

«Ҳар бир чипта бўйича мутахассисларимиз йўловчилар билан шахсан боғланиб, рейс бекор қилингани ҳақида телефон орқали хабар беришмоқда. Мижозларга вариантлар таклиф қилинади: чипта нархини қайтариш ёки учишни бошқа сана ва вақтга кўчириш».

Рейслар жадвалини аниқлаштириш ҳамда чипталарни алмаштириш ва қайтариш учун йўловчилар 55−501−22−12 рақами орқали қўнғироқлар-марказига мурожаат қилишлари мумкин. Амал қилинаётган жадвални авиакомпаниянинг silk-avia.com сайтида текшириш мумкин.

Uzbekistan Airways’нинг 2025 йил сентябрь ойидаги қўшимча рейслари

Silk Avia’нинг бош компанияси бўлган Uzbekistan Airways 2025 йил сентябрь ойида қатор йўналишлар бўйича қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда:

  • Тошкент — Термиз — Тошкент: 1 сентябрдан 29 сентябргача (душанба, чоршанба ва жума кунлари);
  • Тошкент — Бухоро — Тошкент: 9 сентябрдан 30 сентябргача (сешанба ва жума кунлари);
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент: 6 сентябрдан 27 сентябргача (шанба кунлари);
  • Тошкент — Навои — Тошкент: 10, 17 ва 24 сентябрь кунлари (чоршанба кунлари);
  • Тошкент — Наманган — Тошкент: 2 сентябрдан 30 сентябргача (сешанба ва пайшанба кунлари).