Ўзбекистонга PayPal, Google Pay ва Apple Pay ни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди

Вазирлар маҳкамасининг 18 сентябрдаги қарорига мувофиқ (туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш), 2024 йилнинг охиригича марказий банк, рақамли технологиялар вазирлиги ва туризм қўмиталарига PayPal, AliPay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay халқаро тўлов тизимлари билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистондаги банк хизматлари билан интеграция қилиш вазифаси қўйилган. Бундай ҳаракатларнинг мақсади сифатида туристларга янада қулайликлар яратиш кўрсатилган.

Юқоридагиларни амалга ошириш учун, қонунчиликка ўзгартиришлар бўйича таклифларни киритиш имкониятилари ҳам кўрсатилган.