Қозоғистоннинг «Қайрат» футбол клуби Европа чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиқди (видео)

2025 йил 26 август куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси саралаш босқичининг бир қанча жавоб ўйинлари ўтказилди ва Олмотанинг “Қайрат” футбол клуби ўз майдонида Шотландиянинг “Селтик” жамоасини қабул қилди.

Бу жамоалар орасидаги дастлабки ўйин Шотландияда 2025 йил 21 август куни бўлиб ўтган ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Жавоб учрашуви ҳам шу ҳисоб билан якунланди ва пенальтилар сериясида “Қайрат” дарвозабони Темурлан Анарбеков 5 тадан 3 та пенальтини қайтариб, жамоасининг кейинги босқичга чиқишига катта ҳисса қўшди.