Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 24/08/2025

Лихтенштейнда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси тайинланди

Дилшод Аҳатов Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси этиб тайинланди (қароргоҳи Берлинда жойлашган), деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги. Дипломат ишонч ёрлиқларини валиаҳд шаҳзода Алоизга топширди.

У шунингдек, Лихтенштейн Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабина Монауни билан учрашувлар ўтказди.

Дилшод Аҳатов 2023 йил сентябрь ойидан буён Германиядаги элчи ҳисобланади. У Швейцария ва Чехияда ҳам қўшимча элчи сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистон ва Лихтенштейн 2024 йил март ойида дипломатик муносабатларни ўрнатган.