Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 1 октябрь 23:45 да Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди. Ëнғин Лолазор кўчасидаги қурилиш кетаётган қисмида бошланди ва 23:54 да ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб боришган. 00:30 да ёнғин тўлалигича ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ëнғин сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари бошланган.
Юқорида юзага келган вазият бўйича жиноий иши қўзғатилган ва ёнғин сабаблари тергов давомида сир тутилмоқда.