Ўзбекистонда солиқ органлари тўрт турдаги солиқлар бўйича ҳисоботларни ўзлари тўлдиради

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги тадбиркорлар ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқлари бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантириш мажбуриятидан озод этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни бизнес вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

2025 йил 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқот давомида ушбу ҳужжатлар солиқ органлари ходимлари томонидан бепул тайёрланиши айтилди.

Бизнесга тайёр ҳисоботларга 5 кун ичида тузатиш киритиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Президент 2 йил аввал айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун солиқ хизмати ходимлари уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши бўйича тизим жорий этилганини эслатди.

Бугунги кунда кичик ва йирик корхоналар солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун бир хил миқдорда жарима тўламоқда. Бунда санкциялар ҳар бир ҳисобот тури учун алоҳида ҳисобланади. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ қўмитасига топширилмаган ёки кечиктирилган ҳисоботлар сонидан қатъи назар, ягона жарима тизимига ўтиш вазифаси юклатилди.

Кичик бизнес учун жарималар миқдори уч бараварга — 10 БҲМдан 3 БҲМгача камайтирилади.

3 ой кетма-кет ҳисоботни ўз вақтида топширганлар учун 5 кунгача кечикиш ҳолатида санкциялар қўлланилмайди.

2026 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловларини амалга ошириш, шунингдек, ортиқча тўловлар ва қарзларни ягона ғазначилик ҳисобварағи орқали ҳисобга олиш имконини берувчи тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Янги чора-тадбирлар давлат раҳбари томонидан имзоланган тегишли фармонда ўз аксини топган.