
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси интернетда тарқалган, гўёки йўловчиларнинг шахсий маълумотлари ва ходимларнинг ички ёзишмаларидан номаълум шахс фойдалангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Ҳозирги вақтда ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ёки йўловчи ва ходимларнинг шахсий маълумотларини хавф остига қўйиш билан боғлиқ биронта ҳам тасдиқланган ҳодиса қайд этилмади. Барча инфратузилма одатдагидек ишламоқда», — дейилади ташувчи баёнотида.
«Қатор нашрларда гўёки маълумотларнинг сизиб чиқишига далил сифатида келтирилган мисоллар ҳақиқатга тўғри келмайди ва нотўғри. Материалларда кўрсатилган маълумотлар бизнинг ахборот тизимларимизга алоқадор эмас ва дастлабки баҳоларга кўра, ҳодиса мавжудлиги ҳақида ёлғон тасаввур ҳосил қилиш учун сунъий равишда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкин», — дейилади баёнотда.
«Шунга қарамай, ахборот хатарларига қарши курашиш бўйича амалдаги протоколлар доирасида ушбу нашрлар пайдо бўлиши муносабати билан хизмат текшируви бошланди. Компрометация аломатлари мавжуд бўлмаганига қарамай, натижалар хавфсизликнинг жорий даражасини қўшимча баҳолаш учун ишлатилади», — дея қўшимча қилди компания.