Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 21/08/2025

“Afrosiyob” поездларида 30 дақиқалик бепул Wi-Fi ишга тушди

“Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларида Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди, дея хабар берди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Йўловчилар ички медиапорталда фильм томоша қилишлари, мусиқа тинглашлари, шунингдек, интернетдан фойдаланишлари мумкин — уланишнинг дастлабки 30 дақиқаси бепул. Интернетдан фойдаланиш тарифлари: 48 соат — 15 минг сўм; 7 кун — 25 минг сўм; 30 кун — 50 минг сўм.

Миллий провайдер “Ўзбектелеком” 2025 йил 14 июль куни “Afrosiyob” поездларида Wi-Fi хизмати ишга тушганини маълум қилганди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 19 август куни ўз Telegram-каналида Бухорога сафари чоғида Wi-Fi сифатини текширишга қарор қилганини ва кўпчилик ҳали ҳам хизмат ишга тушганидан бехабар эканлигига эътибор қаратди.

“Умид қиламизки, келгусида сотиб олинадиган янги поездлар дарҳол телекоммуникация қурилмалари билан жиҳозланади. Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва кўп миқдорда металл қисмларга эга вагонларда ташқи алоқа сигналининг абонентларга етиб боришида муаммолар юзага келади, шу сабабли ичкарига тегишли қурилмалар ўрнатилиши керак”, — деб ёзган Шерзод Шерматов.