
Тошкентнинг Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносида ёнғин содир бўлди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ёнғин бино томига изоляция қопламасини ётқизиш жараёнида технологик жараён бузилиши оқибатида бошланган.
Ёнғин ҳақида пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 2025 йил 19 август, сешанба куни соат 11:11 да хабар келиб тушган.
Ёнғин соат 11:32 да чекланган ва соат 11:34 да тўлиқ бартараф этилган. Марказ биносига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов етиб келган.
Ёнғин оқибатида бино томидаги 19 квадрат метр майдондаги изоляция материали шикастланган.
Фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ, бинонинг ички қисмига зарар етмаган. «Бинода қимматли экспонатлар сақланмаган», — дея таъкидлади ФВВ.
Ислом цивилизацияси марказини Тошкентнинг Олмазор туманидаги Ҳазрати Имом мажмуасига туташ ҳудудда қуриш ташаббуси 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган. Унинг пойдеворига 2018 йил Рамазон ҳайити кунида тамал тоши қўйилган эди.
Марказ биноси 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. Бинонинг 4 томонидан баландлиги 34 метрли порталлар, марказда эса баландлиги 65 метрли гумбаз қурилган. Ёнғин гумбазнинг ташқи қисми ва унинг остидаги қисмларга зарар етказган.
2025 йил январда марказ қурилиши якунланаётгани ҳақида хабар берилган эди.