
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб талабалар my.gov.uz портали орқали турар жой учун ариза топширишлари мумкин.
Қарорга мувофиқ, биринчи навбатда имтиёз ва устунликка эга бўлган талабгорлар талабалар ётоқхонасига жойлаштирилади.
Шундан сўнг, бўш қолган ўринлар умумий рўйхатдаги талабалар ўртасида қуйидагича тақсимланади:
- 1-курс талабалари учун — 55-65%;
- 2-курс талабалари учун — 15-20%;
- 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун — 20-25%гача.
Аризалар қабули 2025 йил 1 августдан ўқув йили тугагунга қадар давом этади.
Маълумот учун, 2025/2026-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижалар эълон қилинганидан сўнг ариза топширишлари мумкин. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартибда ажратилади.

