Автобус йўлини тўсган Gentra

Ижтимоий тармоқларда қора Gentra русумли автоуловни жамоат транспорти йўлини тўсаётган видео тарқалди. Ушбу ҳолат 30 сентябрь куни, яъни бугун, Тошкентда Фарғона йўли кўчасида соат 07:40 ларда юзага келган. 

Видеодан кўриниб турибдики, қора Gentra ҳайдовчиси атайлаб, автобусни ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда ва ётиқ чизиқларни босиш қоидабузарлигини амалга оширмоқда. 

Президент қарори асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг жамоат транспортига кенг имкониятлар яратишга ҳаракатлар олиб борилмоқда, лекин кўп ҳолларда автобуслар учун ажратилган йўлаклардан автомобиллар ҳаракатланаётгани ва уларга қарши ҳеч қандай чоралар кўрилмаётгани ачинарли ҳолат.