Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Гиртс Яунземс Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар берди «Дунё» АА.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ҳам икки томонлама, ҳам кенгроқ минтақавий платформаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятларни ўрганишга тайёр эканлигимизни билдирдик», — дея ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари учрашув якунлари бўйича ўзининг Telegram-каналида.

46 ёшли тажрибали дипломат Гиртс Яунземс 2021-2025 йилларда Латвия дипломатик миссиясини бошқарган Рейнис Троксшанинг ўрнига тайинланди.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.