
2025 йил бошидан буён Эстониядан Ўзбекистоннинг 23 нафар фуқароси чиқариб юборилди. Бу ҳақда мамлакат Полиция ва чегара қўриқлаш департаментининг ERR нашри келтирган маълумотлари тасдиқлайди.
Умуман олганда, бу давр ичида 366 кишига мамлакатни тарк этиш тўғрисида кўрсатма берилган. Уларнинг аксарияти ўз ихтиёри билан чиқиб кетган, бироқ баъзилари мажбуран депортация қилинган.
Чиқариб юборилганлар орасида энг кўп Россия (108 киши), Молдова (37), Украина (24) ва Ўзбекистон фуқаролари бор. Рўйхатга Грузия, Ҳиндистон, Туркия, Қирғизистон, Бразилия ва Беларусь фуқаролари ҳам киритилган.
Чиқариб юбориш сабаблари миграция қонунчилигини бузиш ва қонунда назарда тутилган бошқа асослар бўлган.
30 июлдан 30 августга қадар Ўзбекистонда «Ватанга қайтиш» хайрия акцияси ўтказилмоқда. Унинг доирасида АҚШ, Жанубий Корея ва Россия каби 8 мамлакат депортация марказларида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бўлган аёллар ва болаларни қайтариш режалаштирилган.
2025 йил 13 майдаги ҳукумат қарорига кўра, чет элда қонун бузганлиги учун депортация қилинган фуқароларни қайтариш харажатлари Миграция фонди ҳисобидан қопланади, бироқ кейинчалик чиқариб юборилганларнинг ўзидан ундириб олинади. Реамиссия қилинган фуқароларга икки йил муддатга хорижга чиқиш паспортлари берилиши чекланади, шунингдек, улар бир йил давомида ривожланган давлатларга уюшган ҳолда ишга жойлашиш хизматларидан фойдалана олмайди.