Ўзбекистонда 12 минг нафар хорижий талаба таҳсил олмоқда

2025 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида қарийб 9500 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Давлатлар кесимида хорижий талабалар энг кўп қуйидаги мамлакатлардан келган:

  • Ҳиндистон — 2780 киши;
  • Туркманистон — 2622;
  • Тожикистон — 1145;
  • Хитой — 459;
  • Жанубий Корея — 381;
  • Покистон — 348;
  • Қирғизистон — 263;
  • АҚШ — 232;
  • Афғонистон — 167;
  • Туркия — 161;
  • бошқа мамлакатлар — 988 киши.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 1,4 минг кишига ёки 17,3%га ошган.

2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистонда жами 12 минг нафар хорижий талаба таҳсил олаётганини маълум қилинди.

Шуни таъкидлаш керакки, қайд этилган 9500 нафар талабанинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистонда биринчи марта таълим олишни бошлаган эмас. Бу маълумотлар 2025 йил бошида айнан таълим мақсадида чегарани кесиб ўтган хорижий фуқаролар сонини акс эттиради.

Қанча Ўзбекистон фуқароси чет элга ўқиш учун кетган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда таълим олиш мақсадида хорижга жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси кетган.

Мамлакатлар кесимида ўзбекистонликлар кўпинча ўқиш учун қуйидаги давлатларга боришган:

  • Тожикистон — 12 809 киши;
  • Россия — 8629;
  • Қирғизистон — 3953;
  • Туркия — 2711;
  • Корея Республикаси — 2077;
  • Қозоғистон — 1589;
  • Буюк Британия — 792;
  • Хитой — 767;
  • АҚШ — 576;
  • БАА — 390;
  • Бошқа давлатлар — 1602.