
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 2025 йил 31 августдан 1 сентябргача бўлиб ўтади. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади Синьхуа.
Саммит ва у билан боғлиқ тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот бошлиқлари иштирок этади.
ШҲТнинг аввалги саммити 2024 йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган эди.