Аёл уй сотиб олиш учун, 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлди

41 ёшли бухоролик аёл уй сотиб олиш учун 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлиб, Самарқандга борган ва 25 минг АҚШ долларига ўзига маъқул кўчмас мулкни топган. Аёл ашёвий далиллар билан ресторанларнинг бирида олди-сотди қилаётганда, ваколатли органлар томонидан қўлга олинган ва 5 йилга қамоқ жазоси белгиланган. Фарзандлари давлат назорати остига олинган.