Президент қурилишдаги коррупцияга қарши курашни кучайтиришга эътибор қаратди

23 сентябрь куни мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги қоидабузарликларга алоҳида эътибор берди. 2024 йилнинг бошидан, рўйхатдан ўтмаган қурилишлар сони 2200 га етганини таъкидлади. Бу эса ўз навбатида, аҳолининг норозилигига олиб келмоқда.

Президент қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ва бош прокуратурага, қурилиш соҳасида сунъий бюрократик тўсқинлар ва коррупцияга қарши курашни кучайтиришга алоҳида эътибор бериш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Ҳар бир қурилиш объектининг ёнида QR-код бўлиши талаби қўйилмоқда. Ушбу ҳавола орқали, ихтиёрий фуқаро объект ҳақида маълумот олиш (объект ҳақида тўлиқ маълумот, рухсатнома олинган санаси, қурувчи ташкилот ва топширилиш муддати) имкони бўлиши керак. Агар QR-код бўлмаса, қурилиш объекти ноқонуний ҳисобланади.