Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 21/07/2025

Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси 18 нафар талабага имтиҳондан ўтказиш учун пул олаётганда ушланди

Нукусда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси пора олиш гумони билан қўлга олинди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарга кўра, ўқитувчи Г. Н. талабалардан бирининг ишончига кириб, пул эвазига ўзининг юқори лавозимдаги танишлари орқали унга ва яна 17 нафар талабага якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширишда ёрдам беришни ваъда қилган.

Эркак 18,3 миллион сўмдан (1500 АҚШ долларидан камроқ) пул олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 28-моддаси (Жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.