Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 20/07/2025

Тошкент Шимолий вокзалига энди автомобилда кириш мумкин

Тошкент Шимолий (Марказий) вокзали олдида автомобиллар учун кириш йўлаги ташкил этилди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, 5 дақиқагача тўхташ бепул.

5 дақиқадан 10 дақиқагача тўхташ учун белгиланган тариф бўйича тўлов қилиш керак бўлади. 10 дақиқадан ортиқ тўхташ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солишга олиб келади.

Бу ерда тўхташга рухсат берувчи, аммо тўхтаб туришни тақиқловчи белги ўрнатилган. Компаниянинг хабар беришича, жарималар камералар томонидан автоматик тарзда қайд этилади. Ҳозирда шлагбаумлар ва автомобиль рақамларини ўқувчи камераларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

Илгари Шимолий вокзал олдида жамоат транспортининг охирги бекати жойлашган эди. Ҳозирда у ён томонда жойлашган. Вокзал олдида йўловчиларни тушириш учун қонуний имкониятнинг йўқлиги ҳайдовчиларни ЙҲҚни бузишга мажбур қилган.

2025 йил 27 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда вокзаллардан фойдаланувчи фуқаролар учун қулайликлар яратиш бўйича топшириқ берилганини компания эслатди.

2025 йил июнь ойи ўрталарида биз Ўзбекистондаги барча вокзаллар уларни кўп йиллар давомида ўраб турган тўсиқлардан халос этилгани ҳақида ёзган эдик. Эндиликда барча вокзалларда босқичма-босқич кириш йўлаклари ташкил этилади. Темир йўл компаниясининг хабар беришича, бунинг учун махсус йўл харитаси ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Президент аэропортлар ва вокзаллар биноларига хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда эркин киришга рухсат берувчи қарорни имзолаган эди. Аввалги йилларда вокзаллар ва аэропортларга кириш аста-секин кучайтирилган эди. Йўловчилар бир неча босқичли назоратдан ўтишга мажбур бўлишган, кузатувчилар ва кутиб олувчилар эса вокзаллар ва аэропортлар биноларига киритилмаган.