2025 йил июнь ойида Ўзбекистоннинг иккиламчи автомобиль бозорида ички ёнув двигателли автомобиллар нархининг ошиши кузатилди, аксарият электромобиллар нархи эса пасайди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилий маълумотларида айтилган.
Оммабоп маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар нархлари
2025 йил июнь ойига келиб, оммабоп иккиламчи маҳаллий автомобилларнинг ўртача нархи май ойига нисбатан бироз ошди. Хусусан:
Onix
- ўртача юрганлари — 120 долларга қимматлашди (13 480 доллардан 13 600 долларгача);
Lacetti
- кам юрганлари — 200 долларга (14 600 доллардан 14 800 долларгача);
- кўп юрганлари — 100 долларга (12 900 доллардан 13 000 долларгача);
Cobalt
- кам юрганлари — 150 долларга (12 550 доллардан 12 700 долларгача);
- ўртача юрганлари — 125 долларга (12 000 доллардан 12 125 долларгача);
- кўп юрганлари — 100 долларга (11 500 доллардан 11 600 долларгача);
Nexia
- ўртача юрганлари — 300 долларга (10 900 доллардан 11 200 долларгача);
- кўп юрганлари — 115 долларга (10 000 доллардан 10 115 долларгача);
Spark
- ўртача юрганлари — 194 долларга (10 000 доллардан 10 194 долларгача);
- кўп юрганлари — 200 долларга (8 800 доллардан 9 000 долларгача);
Damas
- кам юрганлари — 50 долларга (8 000 доллардан 8 050 долларгача).

Маҳаллий премиум-класс автомобиллари нархлари
Ҳашаматли автомобиллар орасида Equinox’нинг кўп ва ўртача юрганлари, шунингдек, Malibu’нинг ўртача юрганлари нархи пасайган бўлса, Equinox’нинг кам юрганлари ва Tracker’нинг барча турлари нархи ошган. Хусусан:
Equinox
- кўп юрганлари — 200 долларга арзонлашди (26 200 доллардан 26 000 долларгача);
- ўртача юрганлари — 50 долларга (30 500 доллардан 30 450 долларгача);
- кам юрганлари — 1300 долларга қимматлашди (33 500 доллардан 34 800 долларгача).
Malibu
- ўртача юрганлари — 500 долларга арзонлашди (28 500 доллардан 28 000 долларгача);
Tracker
- кам юрганлари — 75 долларга қимматлашди (18 425 доллардан 18 500 долларгача);
- ўртача юрганлари — 300 долларга (17 000 доллардан 17 300 долларгача);
- кўп юрганлари — 200 долларга (16 000 доллардан 16 200 долларгача).

Электромобиллар нархлари
Бир ой ичида BYD E2дан ташқари барча электромобиль моделлари арзонлашди. Хусусан:
BYD Han
- ўртача юрганлари — 1600 долларга арзонлашди (34 100 доллардан 32 500 долларгача);
BYD Song Plus DM-i Champion
- ўртача юрганлари — 363 долларга (26 163 доллардан 25 800 долларгача);
- янгиси — 300 долларга (28 800 доллардан 28 500 долларгача);
BYD Song Plus EV Champion
- янгиси — 675 долларга (28 000 доллардан 27 325 долларгача);
- ўртача юрганлари — 500 долларга (26 000 доллардан 25 500 долларгача);
BYD Yuan Up
- ўртача юрганлари — 150 долларга арзонлашди (20 150 доллардан 20 000 долларгача);
BYD E2
- ўртача юрганлари — 400 долларга қимматлашди (15 600 доллардан 16 000 долларгача);
- янгиси — 50 долларга (16 950 доллардан 17 000 долларгача).
Хорижий автомобиллар нархлари
2025 йил июнь ойида хорижий автомобиллар орасида Kia K5 ва Chevrolet Monza қимматлашди, Kia Seltos’нинг ўртача юрганлари эса арзонлашди. Хусусан:
Kia K5
- кўп юрганлари — 777 долларга қимматлашди (29 223 доллардан 30 000 долларгача);
Chevrolet Monza
- ўртача юрганлари — 73 долларга қимматлашди (16 600 доллардан 16 673 долларгача);
Kia Seltos
- ўртача юрганлари — 677 долларга арзонлашди (24 383 доллардан 23 705 долларгача).