10-23 сентябрь кунлари Венгриянинг пойтахти Будапештда бўлиб ўтган шахмат бўйича олимпиадада, Ўзбекистоннинг эркаклар жамоаси, 189 давлат орасида, 3-ўринни эгаллаб, “бронза” медалларига эга бўлди. Аёллар жамоаси эса, 12-ўринда якунлашди.
Алоҳида шахматчилар тўплаган балларига кўра, ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистон эркаклар жамоаси 8 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият (Вьетнам ва Хитой) натижаси билан олимпиадани якунлашди.
2022 йили Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта шахмат бўйича олимпиада ғолибига айланган. Кейинги мусобақа, 2026 йили Самарқандда бўлиб ўтиши режалаштирилган.