Тошкентда иссиқ сув ва иситиш нархлари кўтарилади

Халқ депутатлари кенгашининг қарорига кўра, иссиқ сув ва хонадонни иситиш нархлари жисмоний ва юридик шахслар учун (бюджет ташкилотларидан ташқари), Тошкент шаҳрида 15% га кўтарилади.

Кенгашнинг қарори бошланғич босқич ҳисобланади ва кейин Тошкент шаҳар ҳокимига ўрганиш учун берилади. Ҳоким қарори ўз навбатида жамоатчиликка тақдим қилинади ва 15 кун давомида муҳокамага қўйилади. Муҳокама якунлангандан ва ҳоким қарори тасдиқлангандан сўнг, 15 кундан кейин қарор кучга киради.