
Навбаҳор Ҳамидова бокс бўйича Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистоннинг илк боксчиси бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси. World Boxing-2025 турнири Остонада 30 июнь — 6 июль кунлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик спортчи финалда туркиялик 3 карра жаҳон ва олимпия чемпиони Бусеназ Сюрменелини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. «Ғалаба таниқли рақибадан аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш бўлди», — дея таъкидлади МОҚ.
Феруза Қозоқова (54 кггача), Азиза Зокирова (75 кггача), Соҳиба Рўзметова (80 кггача) ва Олтиной Сотимбоева (80 кг дан юқори) турнирнинг бронза медалларини қўлга киритди.
2025 йил март ойида Навбаҳор Ҳамидова Сербиядаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг Ўзбекистон тарихидаги илк финалчиси бўлган эди.