Футбол. КЖЧ-2025 1/2-финал босқичи. “ПСЖ” – “Реал” 4:0 (видео)

2025 йил 10 июлга ўтар кечаси футбол бўйича клублар орасида жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал ўйини ўтказилди ва унда “ПСЖ” “Реал Мадрид” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи таймни ўзида парижликлар 3 та тўп, иккинчи бўлида эса яна 1 гол киритиб, 4-0 ҳисобида испанияликлар устидан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, финалда “Челси” “ПСЖ”га қарши майдонга тушади. Финал учрашуви 2025 йил 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси (якшанба куни) соат 00:00 да ўтказилади.