
2025 йил 6 июль куни соат 20:16 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудида магнитудаси 3,8 баллга тенг зилзила қайд этилди, дея хабар берди Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Эпицентри чўл зонасига тўғри келган зилзиланинг интенсивлиги 4 баллни ташкил этди.
Туманнинг бошқа ҳудудларида, қўшни Пешку туманида ва Газли шаҳрида ер силкинишлари 2 балл кучида сезилган.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 533 км. Ўчоқ чуқурлиги — 10 км.