
Жиззахда бир неча нафар қиз келинлик либосида «Эр керак» плакатлари билан кўчада юрган акция ташкилотчилари жаримага тортилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, реклама флешмоби салон раҳбари ва маҳаллий блогер томонидан ташкил этилган. Иштирокчилар орасида совғалар ваъда қилиниб, флешмобга жалб қилинган вояга етмаган қизлар ҳам борлиги аниқланди.
Суд жараёни якунларига кўра, ташкилотчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-1-моддаси (Вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик талабларини бузиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 15 баравари миқдорида – 5 625 000 сўм жарима солинди.