
2025 йил 2 июлга ўтар кечаси, футбол бўйича клублар орасида жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичининг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди.
“Реал Мадрид” ва “Ювентус” жамоалари орасидаги ўйин, 1-0 ҳисобида испанияликлар ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 54-дақиқада Гонсало Гарсия томонидан киритилди.
Клублар орасида жаҳон чемпионатининг 1/4 босқичидаги ўйинларнинг жадвали
- Флуминенсе (Бразилия) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) | 5 июль, жума | 00:00
- Палмейрас (Бразилия) – Челси (Англия) | 5 июль, жума | 06:00 (тонги)
- ПСЖ (Франция) – Бавария (Германия) | 5 июль, жума | 21:00
- Реал Мадрид (Испания) – Боруссия Дортмунд (Германия) | 6 июль, шанба | 01:00 (тонги)