
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2025 йил 16-июндан 30-июнгача Тошкент — Тель-Авив — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар мажбурий тартибда тўхтатилганини маълум қилди. Бунга Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг ёпилиши сабаб бўлган, дейилади хабарда.
Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланишдаги чекловлар туфайли компания июнь ойи охиригача Тошкентдан Дубай ва Шарм-эль-Шейхга ҳамда орқага парвозлар жадвалига ҳам тузатишлар киритди.
«Centrum Air» компанияси Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Тошкент — Дубай йўналишидаги парвоз йўналиши ўзгарганини маълум қилди.
«Qanot Sharq» компанияси 14 ва 15-июнь кунлари Тель-Авивга парвозлар бекор қилинганини, «Air Samarkand» эса 15-июнь куни Самарқанддан Тель-Авивга парвозни бекор қилганини хабар қилди.
«Uzbekistan Airports» маълумотларига кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳам Тошкентга бир нечта рейсларни бекор қилган:
- «FlyDubai» авиакомпаниясининг Дубай — Тошкент — Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари;
- «Air Arabia» авиакомпаниясининг Шаржа — Тошкент — Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари;
- «Asia Union» авиакомпаниясининг Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари.