
Octobank Humans компанияси билан ўзаро ҳисоб-китобларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш ва уни клиринг ҳамда қўшма молиявий хизмат доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга оширишдан узиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Узилиш 2025 йил 13 июнь соат 18:00 да бошланган.
“Бундай қарор “Humans” МЧЖ томонидан шартнома шартларини мунтазам равишда бузиш ва қабул қилинган шартнома мажбуриятларини бажармаслик муносабати билан қабул қилинди”, — дея баёнот берди банк.
Томонлар 2020 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. “Octobank шартнома шартларини виждонан бажарган, аммо “Humans” МЧЖ банк томонидан Humans молиявий хизмати доирасида амалга оширилган клиринг операциялари бўйича пул компенсациясини ўз вақтида қайтармасликдан кўп марта бош тортган ва мукофотни ўз вақтида тўламаган”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда Тошкент туманлараро иқтисодий судида Octobank’нинг Humans’дан 500 миллиард сўмдан ортиқ умумий суммадаги қарздорлик ва зарарни ундириш бўйича даъво аризаси юзасидан иш кўриб чиқилмоқда.
Кўрсатилган вақтдан бошлаб банк Humans’дан Visa кобрендинг карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади.
Шартнома шартларига кўра, карталарга ўтказилган маблағлар автоматик равишда Humans тизимидаги алоқа абонентларининг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Пул маблағларини қайтариш учун бевосита Humans’га мурожаат қилиш лозим.