
2025 йил 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш доирасида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин муносабати билан қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар берди пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.
Ҳаракатнинг тўлиқ ёпилиши соат 16:00 дан тадбир тугагунига қадар (тахминан соат 22:00 гача) Чилонзор туманининг айрим кўчаларида, хусусан:
- Чўпонота кўчаси – Чилонзор кўчаси билан кесишмасидан Қатортол кўчаси билан кесишмасигача;
- Чилонзор кўчаси – Кичик ҳалқа йўли билан кесишмасидан Муқимий кўчасигача;
- Бунёдкор кўчасининг иккинчи даражали қисми – Кичик ҳалқа йўлидан Муқимий кўчасигача.
- Қуйидаги жойларда ҳаракат қисман чекланиши кутилмоқда:
- Навоий ва Фурқат кўчалари кесишмаси;
- Фурқат кўчасининг Себзор – Ганга йўл ўтказгичидан туннелга кириш жойигача бўлган қисми;
- Зарқайнар кўчасидан туннелга кириш жойи;
- Камолон йўл ўтказгичи остидаги Бунёдкор кўчасининг қисми;
- Озарбайжон элчихонаси яқинидаги иккинчи даражали кўчадан асосий Бунёдкор кўчасига чиқиш жойи;
- Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишмаси;
- Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмаси;
- Бунёдкор ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмаси;
- Бунёдкор кўчасининг иккинчи даражали қисми ва Қатортол кўчаси кесишмаси;
- Бунёдкор ва Гавҳар кўчалари кесишмаси;
- Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор кўчалари кесишмаси;
- “Эркин” постидан юк ташиш транспортлари учун ҳаракатни чеклаш;
- Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси.
ИИББ ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.