Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 03/06/2025

Тошкентда скутер ҳайдовчиси ЙТҲда ҳалок бўлди (видео)

2025 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар берди пойтахт ИИББ ЙҲХБ.

Тахминан соат 23:50 да Мирзо Турсунзода ва Меҳригиё кўчалари кесишмасида скутер ва Damas русумли автомобиль тўқнашди. Тўқнашувдан сўнг Damas ағдарилиб кетди. ЙТҲ натижасида скутер ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан бирга, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни назарда тутади. Тергов олиб борилмоқда.